Шу йилнинг 16 октябрь куни кечки соат 16:00 ларда Шаҳрихон тумани, Янги Найнаво МФЙда яшовчи 19 ёшли И.А.нинг хонадонига номаълум шахс ҳовлисининг орқа очиқ томонидан яширинча кириб, унинг 600 минг сўмлик Samsung Ж-3 русумли уяли телефони ва 30 минг сўм маблағини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси «Дарё»га маълум қилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган И.И. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)