AdMe қироллик оиласи ва оқсуяклар сулоласи вакилларининг актёрлар билан турмуш қуришига боғлиқ ҳолатларни ёдга олди.
Америкалик актриса Рита Хейворт 1949 йилда Покистон шаҳзодасига, Оға Хон III нинг ўғли Али Хонга турмушга чиқиб, малика унвонига эга бўлган. 1953 йилда ажрашган.
Яна бир Голливуд актрисаси Грейс Келли Монако князи Ренье III билан турмуш қуриб, Монако княгинясига айланган, аммо 52 ёшида ЙТҲ оқибатида вафот этган.
Оливия Уайлд эса 2003—2011 йилларда итальян аристократи, князь Алессандро Располининг ўғли — режиссёр Тао Располи билан турмуш қуриб яшаган.
Албаниялик актриса Элия Захария 2016 йилда Албания валиаҳд шаҳзодаси Лекага турмушга чиққан.
Француз актрисаси Клотильда Куро ва Венеция шаҳзодаси Эммануэль Филиберто де Савой 2003 йилда турмуш қурган.
Америкалик актриса Жейми Ли Кёртис 1996 йилда инглиз лорди ва Хейден-Гест 5-барони Кристофер Гестга турмушга чиқиб, баронесса унвонига эга бўлган.
Каспер Ван Дин 1999 йилда Югославия маликаси Елизаветанинг қизи Кетрин Оксенбергга уйланган, у онаси томонидан Британия қироллик оиласига алоқадор ва Бирлашган Қироллик тахтига 1375-ўринда даъвогар.
Голливуд актрисаси Меган Маркл Буюк Британия шаҳзодаси Гарри билан 2018 йил ёзида турмуш қурди.