«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли Андижон вилояти Асака туманидаги «Ахтачи» темир йўл бекатида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда, Андижон вилоят ички ишлар бошқармасига асосланиб, Uz24 хабар берди.
27 сентябрь куни соат 01:15 да «Қўқон» локомотив депоси Андижон филиали машинист ёрдамчиси Баҳромов Достонбек тепловоз тепасидаги сувни кўриш мақсадида унинг устига чиқади.
Достонбек юқори кучланишли электр токига эҳтиётсизлиги оқибатида тегиб кетиб, ток уриши натижасида воқеа жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)