Юлдузларнинг ҳаёти ҳақиқатдан бошқа одамларникидан кўп жиҳатдан фарқланади. Уларнинг ҳаёти беташвиш ва гўзалдек кўринади. Бироқ соғлик билан боғлиқ муаммолардан ҳеч ким кафолатланмаган. Муваффақиятга эришиш учун эса қийинчиликларни енгиб ўтиш керак. AdMe ана шундай қийинчиликларга дуч келиб, муваффақиятга эришган машҳурларга эътибор қаратди.
Леди Гага
Леди Гага 2017 йилда хроник фибромиалгия билан оғришини маълум қилган. Бу касаллик билан оғрийдиганлар яхши ухлай олмаслик, мушаклардаги оғриқлар, чарчоқ, хотирани йўқотиш ва анимания концентрациясининг бузилишидан азият чекади.Ким Кардашьян
Ким Кардашьян кўп йиллардан буён псориаз касаллигидан азият чекади. У махсус парҳезда юради ва ҳар куни терисига кортизонли крем суради. Тошмалар кучайганда эса инъекциялар қабул қилади.Норман Ридус
Германияда 2005 йилда юз берган автоҳалокат оқибатида актёр чап кўзисиз қолган эди. Юзининг чап қисми суяклари синган эди. Операция вақтида юзига тўртта металл штифт қўйилган, чап кўзи косасининг бир қисми эса титан пластина билан алмаштирилган.Белла Хадид
Белла Хадидга 2015 йилда Лайм касаллиги ташхиси қўйилган. Бу касалликдан унинг онаси ва акаси ҳам азият чекади. Касаллик бошда, мушакларда оғриқни, ҳолсизликни, чарчоқни келтириб чиқаради. Актриса деярли ҳар куни осма укол ва антибиотиклар олади. Асоратлар сабабли у кўпинча суратга олиш ишларини кўчиришга ёки бекор қилишга мажбур бўлади.Селена Гомес
Қўшиқчи 2015 йилда аутоиммун касаллик билан оғриган. Касаллик тошмалар, чарчоқ ва томирларда оғриқни келтириб чиқаради. Касаллик сабабли қизда таҳликалар бошланган. У кимё терапиясини ўташ учун гастролларини бекор қилган. Даволанишдан сўнг қўшиқчи тузала бошлаган, бироқ асоратлар қолган. Унга 2017 йилда дугонасидан буйрак кўчириб ўтказилган.Жамель Деббуз
Машҳур француз актёри ҳар доим ўнг қўлини чўнтагига солиб юради ва бунга кўпчиликнинг эътиборини тортмайди. 1990 йилда Жамель 14 ёш бўлганда, дўсти билан Париж метроси рельсини кесиб ўтаётганда соатига 150 километр тезликда келаётган поездни пайқамай қолган. Поезд болани уриб юборган. Оқибатда унинг ўнг қўли жароҳатланган ва ривожланмай қолган.
Изоҳ (0)