Ҳаётда бўлиб турадиган баъзи ҳолатлар инсонларга нисбатан йўқолаётган ишончни қайтаришга хизмат қилади. AdMe ана шундай ҳолатларни акс эттирувчи суратларни
тақдим этди .
Жуфтлик никоҳ маросимида келиннинг либоси устига ётиб олган дайди итни асраб олди
Фото: AdMe Brownies & downieS — ходимларининг асосий қисми Даун синдромига чалинган кишилар
Фото: AdMe Америкадаги шаҳарчада Рождествогача яшай олмаслиги мумкин бўлган болакай учун байрам сентябрда уюштирилди
Фото: AdMe Ҳайвонларни сақлаш муассасаси ходимлари уларни ўз уйларига олиб кетиб, акция уюштирди
Фото: AdMe Омадли бизнесмен ўз бизнесидан воз кечиб, хайрия ташкилоти очди ва Африкада мактаб қурмоқда
Фото: AdMe Тез ёрдам ходимлари ўлаётган эркакнинг истагини бажариб, унга музқаймоқ олиб келиб берди
Фото: AdMe Бола камёб касалликка чалинган дўсти ҳақида китоб ёзиб, унинг даволаниши учун бир миллион доллар тўплади
Фото: AdMe 98 ёшли собиқ ҳарбий уйида нишаб йўлак (пандус) йўқлиги сабабли ногиронлар аравачасида уйидан чиқа олмас эди. Нафақадаги бошқа ҳарбийлар йўлакни қуриб берди
Фото: AdMe Полициячи қиз бир кун аввал бир эркакни ўзини кўприкдан ташлаш фикридан қайтариб қолди. Эртаси куни эркак полиция бўлимига келиб, қизга гул берди ва миннатдорчилик билдирди
Фото: AdMe Думидан ажралган тимсоҳга 3D-принтерда дум ясаб берилди
Фото: AdMe 12 ёшли Ноа ногирон укаси билан триатлон мусобақасида иштирок этмоқда
Фото: AdMe Эстонияда боғли уй эгалари квартираларда ва боғи йўқ уйларда яшовчиларга мевалар қолдириб кетади
Фото: AdMe
Изоҳ (0)