Кундузги уйқуни хуш кўрувчи одамлар Альцгеймер касаллигига кўпроқ мойил бўлиши маълум бўлди. Бу ҳақда EurekAlert хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

АҚШдаги Вашингтон университети шифокорлари ана шундай хулосага келди.

Шифокорлар ўтказган тадқиқотда 189 киши иштирок этди. Уларнинг ўртача ёши 66 ёшда эди.

Олимлар икки ҳафта давомида кўнгиллиларнинг биологик фаоллигини кузатди. Бундан ташқари, мия МRT тасвирлари олинди.

Натижада мия фаолияти бузилиб, кечаси ухлай олмай, кундузи уйқусираб юрадиган одамлар мазкур касалликка чалинишга мойил бўлиши маълум бўлди.