24–29 сентябрь кунлари Тошкент ва Жиззах шаҳарларида Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги — ICTWeek Uzbekistan-2018 ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ҳафталикда ахборот коммуникация соҳасида эришилган натижалар ва амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар намойиш этилиши баробарида, тизимга оид қатор муаммоларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.
Ҳафталикнинг асосий тадбирларидан бири бўлган ICTEXPO-2018 кўргазмаси «Ўзэкспомарказ» павильонларида 26–28 сентябрь кунлари ўтказилади. Жиззахда эса 26–27 сентябрь кунлари минтақавий кўргазма билан танишиш мумкин бўлади. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича бу йил кўргазма майдонлари янада кенгайтирилган бўлиб, бу иштирок этишга талабгорлар сони ортиб бораётгани билан изоҳланади.
26 сентябрь куни «Ўзэкспомарказ»да ўтказиладиган DIGITAL UZBEKISTAN форумида эса ахборот технологиялари соҳасидаги замонавий тенденциялар масалалари, тизимдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинади.
ICTWeek Uzbekistan-2018 ҳафталигини 29 сентябрь куни мукофотлаш маросими якунлайди.
Изоҳ (0)