Охирги вақтларда Ўзбекистонда «Афросиёб» тезюрар поездларига чипталар етишмаслиги билан боғлиқ жиддий муаммо кузатилмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ўзбекистон туроператорлари ишчи гуруҳининг Вазирлар Маҳкамасида яқинда бўлиб ўтган учрашувида бу вазиятдан чиқишнинг ўз ечимини таклиф қилди. Улар «Насаф», «Регистон» ва «Шарқ» поездларида қулай шарт-шароитлар ва кондиционер тизимларини яратиш орқали таъмирлаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу «Афросиёб» поездига юкламани анча камайтириш имконини беради.
Маҳаллий темирйўлчилар мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлади. Бугунги кунда Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводида жами 240 ўринли бешта вагонни модернизация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур вагонларни 2018 йил сентябрь ойи охирига қадар ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, «Ўзбекистон темир йўллари» янги тезюрар поездларни харид қилиш бўйича Испаниянинг Talgo ва Кореянинг Hyundai компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.
Изоҳ (0)