Жорий йил август ойининг бошида Навоий вилояти ФВБ Қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан Қизилтепа туманидаги «Тўдакул» сув ҳавзасида 13:20 лар атрофида саккиз ёшли қизча чўкиб кетаётганида қутқариб қолинган. Бу ҳақда «Вазият» газетаси хабар берди, деб ёзади Uz24.
Қутқарувчилар қизчага биринчи ёрдам кўрсатиб, сўнг тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берган. Қизалоқ дам олиш масканига ота-онаси билан бирга келган.
Ундан аввал қутқарувчиларнинг бири ҳаво билан шиширилган балонча устида чўмилаётган қизчага эътибор қаратган. Қутқарувчи Э.Тилабоев қизчанинг яқинларига бу жой чуқурлиги, чўкиб кетиши мумкинлигини айтиб огоҳлантирган.
Шунга қарамай, улар бу гапга бепарво бўлган. Оқибатда эса юқоридаги ҳолат юз берган.
Изоҳ (0)