«Сув остидаги ҳайкаллар»и билан машҳур бўлган Жейсон де Кайрес Мальдив оролларидаги Fairmont Maldives Sirru Fen Fushi курорти учун махсус галерея яратди. Бу ҳақда National Geographic хабар бермоқда.
Жейсон ўзининг ноодатий ғоясини 2006 йилдан бошлаб амалга татбиқ этиб кела бошлаган. Унинг санъат намуналари экологик тоза материаллар асосида бажарилади. Табиатга ҳеч қандай зиён етказмайди.
Дунёдаги биринчи сувости боғи, ўнлаб ҳайкаллардан иборат бўлиб, у Кариб денгизининг қуйи қисмида, Гренада қирғоқларида унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган. Жейсон сўнгги йилларда дунёнинг бир нечта давлатларида ўз галереяларини яратди. Энди эса ижодкор янги концепция: «тўлқинлар галереяси» ҳақида ўйлаб қолди.
Лойиҳа 2018 йил июлида якунланганди. Номи эса Coralarium эди. У очиқ деворли куб кўринишида бўлиб, сувости ва сув сатҳи ўртасида бир хил турдаги кўприк ҳосил қилади. У қирғоқдан пастки қисмга ўрнатилган: тахминан, 3 метр сув остида ва яна шунча сиртдан юқорироқ кўринади. Ҳайкаллар эса унга турлича кўринишда жойлаштирилган.
Галереяга экскурсия биологик таълимга эга бўлган гидлар ҳамроҳлигида ўтказилади. Бу дунёдаги шундай хусусиятга эга бўлган сув остидаги илк галереядир.
Изоҳ (0)