Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат замонавий жиҳозланган, деб ёзади ЎзА.
Ҳар бир фан хонаси видео проектр, компьютер жамланмаси билан таъминланган. Ижодий инновация, маҳорат хонаси, Эркин Воҳидов галереяси, 320 ўринли фаоллар зали, 80 ўринли ётоқхона,«Илҳом айвони» ташкил этилган.
«Мактаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Фарғона давлат университети, турли адабий-бадиий нашрлар билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйилади ва таниқли ижодкорлар, адабиётшунос олимларни жалб қилган ҳолда ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади, — дейди мактаб-интернат директори Нигора Маннопова. — Истеъдодли ёшлар 5—6-синфда умумий адабиёт назариясидан сабоқ олса, 7-синфдан назм, наср, бадиий публицистика, бадиий таржима ҳамда драматургия йўналишлари бўйича ўқитилади».
Изоҳ (0)