Россия президенти Владимир Путин Хельсинки саммитида жуда кучли эди. Бу ҳақда Америка етакчиси Дональд Трамп Fox News телеканалига интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Вақтни ажойиб ўтказдик деб ҳисоблайман», — деди у учрашув якунларини изоҳлай туриб.
Оқ уй раҳбари у ва Путин муҳим хулосаларга келганлигини қўшимча қилди.
«Жуда кўп нарсаларни, жумладан, ядро тарқалиш, уруш ва тинчлик, иқтисодиёт, Сурия, Украинани муҳокама қилдик. Жуда кўп нарсаларни муҳокама қилдик», — деди Трамп ва хулосалар Исроилга ҳам дахлдор бўлганлигини қўшимча қилди.
Аввалроқ Америка етакчиси Путин билан учрашувни «яхши бошланиш» деб атаган эди. Унинг сўзларига қараганда, Вашингтон Москва билан «дўстлик, ҳамкорлик ва тинчлик»ни истайди.
Изоҳ (0)