«MyTashkent.uz» Когондаги Бухоро амири ёзги саройининг суратларини тақдим қилди. Бу йили сарой қурилганига 120 йил тўлди.
1895 йил 14 августда Бухоро амири Абдулаҳадхон буйруғига кўра Янги Бухоро шаҳрида сарой қурилиши бошланган. Сарой лойиҳасини Алексей Леонтевич Бенуа ишлаб чиққан. Қурилишга муҳандис Дубровин бошчилик қилган. Қурилиш ишлари 1898 йили якунига етган. Сарой бухоролик ва рус усталари томонидан қурилган.
Изоҳ (0)