«Ёш китобхон» танловининг жорий йилги саралаш босқичи барча туман ва шаҳарларда 12–14 июль кунлари 20–30, 15–19, 10–14 ёш кесимларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Танловнинг ўтган мавсумида 250 минг ўғил-қиз иштирок этиб, улар орасидан сараланган ёшлар Президент совғаси — енгил автомашинага эга бўлди.
Бу йил ушбу танловда қатнашиш учун 720 минг ёш мурожаат этган.
Танлов 4 босқичда ташкил этилади.
Изоҳ (0)