Яқинда Туркияда янги туристик йўналиш — дунёдаги энг хавфли йўл очилади, деб ёзмоқда TravelAsk.
Туркияда очиладиган йўл ҳатто Боливиядаги машҳур Ўлим йўлини ҳам ортда қолдирмоқда.
Деребаши айланма йўли Туркия шимоли-шарқидаги Сангали тоғидан ўтади. Йўлнинг 13 та хавфли бурилиши бор. Ушбу ҳудудда туман, ёғингарчилик ва ер кўчишлари тез-тез содир бўлади, совуқ мавсум бошланиши билан йўл ярим йилга ёпиб қўйилади.
Шунга қарамасдан, Сангали тоғи Туркиянинг энг манзарали ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бу ерда айни пайтда туристик объектлар қурилиши бошланган. Яқин орада тоғга сайёҳлар ва альпинистлар ташриф буюриши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)