БААнинг Tawazun компанияси инвестиция фонди «Кортеж» лойиҳасига 110 миллион евро (8,1 миллиард рубль) киритади. У автомобилларни Ягона модул платформасида ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи қўшма корхонанинг ҳамкорига айланади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда, деб ёзади «Мотор».
Инвестфонд томонидан ажратиладиган маблағлар Aurus маркасидаги автомобилларни (ҳам фуқаролар учун, ҳам зирҳли) яратиш ва ишлаб чиқариш учун йўналтирилади. Томонлар шартнома тафсилотларини жорий йил якунига қадар мувофиқлаштиришни режалаштирмоқда.
«Кортеж» лойиҳаси устида 2012 йилдан буён иш олиб борилмоқда. Илк тайёр машина — «Сенат» лимузинидан ташқари, моделлар гаммасидан одатдаги седан, «Арсенал» катта вени ва «Комендант» йўлтанламаси ҳам жой олади.
Бозорга биринчи бўлиб седан чиқарилади. У эркин сотувда 2019 йилда пайдо бўлади. Машиналар кичикроқ партиялар — йилига 200 донадан йиғилиши режалаштирилмоқда. Тахминий қиймати — 10 миллион рубль атрофида.
Изоҳ (0)