Виржиния штатида истиқомат қилувчи Николас Андервуд ва Хизер Яндзяк орзусини амалга ошириш — очиқ йўлда ити билан яшаш учун мактаб автобусини қуёш батареяли уйга айлантириш учун 40 минг доллар сарфлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда, деб ёзади ForumDaily.
Эр-хотин цивилизациядан узоқроқда яшашни орзу қиларди. Орзусини амалга ошириш учун 1998 йилда ишлаб чиқарилган Thomas Vista 3600 автобусини уйга айлантирди. Бунинг учун улар бир йил ва 40 минг доллар маблағ сарфлади ҳамда ўзлари яратган уйга Visaribus деб ном берди.
Қуёш батареяларини қўллаш жуфтликни энергия истеъмолини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Улар кам қувватли ёруғлик диодлари ва генератордан ишловчи совуткич ўрнатди. Шунингдек, кўп энергия сарфловчи кондиционер ўрнига кичикроқ вентилятордан фойдаланишга қарор қилди.
Эр-хотин апрель ойида Денвердан саёҳатга чиқди ва аллақачон Нью-Мексико, Аризона штати, Юта ва Айдахода бўлишга улгурди. Бунинг учун улар 8 851 километр масофани босиб ўтди.
Улар Вашингтон, Орегон ва Калифорнияга ҳам боришга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)