«Росавиация» бир қатор авиакомпанияларга Россия аэропортларидан хориж шаҳарларига кўпроқ учиш учун рухсатномалар берди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Хусусан, «Аэрофлот» авиакомпанияси Москвадан Бухорога ҳафтасига икки марта учиш учун рухсат олди.
Бундан ташқари, «Сибир» авиакомпанияси Москвадан Тошкентга, «Урал авиалиниялари» эса Сочидан Тошкентга ҳар куни парвоз қилиши мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия авиация мутасаддилари икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сонини кескин оширишга келишиб олган эди.