Давлат «Иссиққувваттаъмир» МЧЖдаги ўз улушини сотмоқда. Бу ҳақда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 5 июль, пайшанба куни берган маълумотига таяниб, Spot хабар берди.
Назорат акцияларининг 51 фоизи сотувга қўйилган. Корхона Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 53-уйда жойлашган.
Активларни сотиб олган шахс инвесторлик мажбуриятини ўз бўйнига олади. Яъни, янги иш ўринлари яратиш ва қисқа муддат ичида сармоя жалб қилишга мажбур бўлади.
Лотнинг бошланғич нархи — 9,3 миллиард сўм.
«Иссиққувваттаъмир» МЧЖ ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж корхонаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)