Хорватия тарихидаги биринчи аёл президент Колинда Гравар-Китарович футбол бўйича Жаҳон Чемпионатида ўз мамлакати термасини қўллаб-қувватлаш учун Россияга келди, деб ёзади TJournal. Сиёсатчи ўз сафари ҳақида ижтимоий тармоқларда ҳикоя қилиб бормоқда ва аллақачон Россия ОАВлари эътиборига тушди.
Грабар Китарович Россияга 1 июль куни оддий рейс самолётида учиб келди. Салонда эконом-класснинг бошқа йўловчилари билан бирга суратга тушди.
Хорватия президенти Нижний Новгородда бўлиб ўтган 1/8 финал доирасида Дания билан бўлган ўйинни оддий трибунада бошқа футбол мухлислари билан бирга томоша қилди. Ғалабали матчдан кейин давлат раҳбари ўз мамлакати терма жамоасининг хонасига кирди. Грабар Китарович футболчиларни ¼ финалга чиққани билан табриклади.
Ўз Twitter’ида президент Россияни «яхши ўйин» билан қутлади ва 7 июль куни Сочига боришга ваъда берди. Ўз постига у Владимир Путиннинг инглиз тилидаги аккаунтини тег қилди.
Congratulations to #RUSSIA on a great play ⚽️! See you in #Sochi! @PutinRF_Eng
— Kolinda Grabar-Kitarović (@KolindaGK) July 1, 2018
Изоҳ (0)