Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Малайзия ҳукумати Келантан штатида яшовчи ва 11 ёшли таиландлик қизни хотинликка олган имомга нисбатан текширув бошлади, деб ёзади South China Morning Post.

Фото: «News.com.аu»

Фото: «News.com.аu»

41 ёшли Че Абдул Карим Че Абдул Ҳамид мусулмон қизлар 16 ёшга тўлганидан кейин турмуш қуриши мумкинлиги ҳақидаги қонунни бузган. Эркакнинг икки хотини ва олти фарзанди бор.

Имомнинг ўзи, шунингдек, қизнинг отаси даъво қилишича, улар қиз 16 ёшга тўлгунча ота уйида қолиши ҳақида келишиб олган. Имом қизни хотинликка олиш ҳақида биринчи марта сўраганида унинг ёшини пеш қилиб рад жавоби беришган, аммо у қаттиқ туриб олиб, келинни у вояга етганидан кейин уйига олиб кетишни таклиф қилганидан кейин рози бўлишган.

Тўй Таиландда бўлиб ўтган, никоҳ маросими суратларини имомнинг хотинларидан бири интернетда тарқатгач, текширув бошланган. Че Абдул Ҳамид айбдор деб топилса, олти ойга қамалиши ёки 247 доллар жаримага тортилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор инсонлар учун шароит қандай? — «Дарё»да кичик сўровнома
Спорт
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Cobalt автомобиллари топширилди