Америкалик актёр Адам Сэндлер эндигина турмуш қурган жуфтликнинг фотосессиясида кутилмаган қатнашчи бўлди. Бу ҳақда The Mashable’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Жуфтлик Канаданинг Монреаль шаҳрида тўй фотосессияси учун суратга тушаётган эди. Актёр эса шу атрофдан ўтиб кетаётган бўлган.
Алекс исмли аёл актёрни дарров таниган ва унга қўл силкитиб, Сэндлернинг мухлиси эканини айтган.
«Биз Сэндлерга унинг ашаддий мухлислари эканимиз ва унинг ишларини яхши кўришимизни айтдик. Биз унинг барча фильмларини томоша қилганмиз», — дея Кэвин сўзлаб берди.
Жуфтликнинг сўзларига қараганда, шундан сўнг актёр фотосессияда иштирок этишга қарор қилган. Суратлар CBS Sunday Morning’нинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган.
Изоҳ (0)