Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси маълум қилди.
Муассасанинг расмий билдиришида бу қарор шундай изоҳланган:
«Лицензиат Улуғбек Рахматуллаев билан тузилган лицензия битими талаб ва шартлари бузилганлиги, сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши ‘Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан 2018 йил 27 июндан тугатилганлиги билдирамиз».
Изоҳ (0)