Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах шахрида яшовчи фирибгар Ж.Ф. 2014 йилдан буён 5 маротаба жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан фирибгарлик, туҳмат ва пора бериш жиноятини содир этганликда айбланиб судланиб, ўзига тўғри хулоса чиқармади, деб хабар беради жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Хусусан Ж.Ф. ўзганинг мулкини алдаш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида 2014 йил март ойида, Х.Собировани тегишли жойларга ариза ёзиб, ўғли Ғ.Пулатовни Жиззах Давлат педагогика институтига бюджет асосида ўқишга қайта тиклаб беришга ишонтириб, 2014 йил март ойидан 2015 йил июль ойига қадар 746 266 сўмга тенг 300 АҚШ доллари ва 1 900 000 сўмни, 2015 йил октябрь ойида Х.Собированинг қизи Х.Хамидовага тегишли 4 500 000 сўмлик 15 граммли тилла браслет, 6 900 000 сўмлик 23 граммли тилла занжирларни фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.

Ж.Ф. хавфли рецедивист бўла туриб, такроран ўзганинг мулкини алдаш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида 2017 йил январь ойида Ё.Эшмирзаев билан Жиззах шаҳрида учрашиб, Ё.Эшмирзаев спорт зал қуриш учун танлов савдосидан ер майдони олиб беришга ишонтириб, 2017 йилнинг январь ойидан май ойига қадар жами 8 298 994 сўмга тенг 2400 АҚШ доллари, 2017 йил 28 ноябрда Ё.Эшмирзаевга 6 сотих ер майдони бўйича юзага келган низосини ўзи Олий судга ариза ёзиб, ҳал қилиб беришга ишонтириб, 12 143 820 сўмга тенг 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.

Ж.Ф. жабрланувчиларга берган вадасини уддасидан чиқмагандан сўнг, жабрланувчилар Ж.Ф. нинг хатти-ҳаракати устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожат қилган.

Ж.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмининг «б»банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ҳукмига асосан Ж.Ф. озодликдан маҳрум этилиб, жарима жазоси ҳам тайинланди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг