• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Дунёдаги энг ғаройиб бекатлар (фото)

    ЎзАда журналист Шарофиддин Тўлагановнинг Буюк Британиядаги ғаройиб кўринишга эга бекатлар ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола тўлиғича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Халқимизда «Яхшилик қил дарёга ташла» деган мақол бор. Бу мақолни бошқа халқлар «Яхшилик қил-у, кўринма» дея талқин қилишади.

    Буюк Британиянинг чекка бир қишлоғида номаълум шахс мана шу мақолга амал қилди. У қишлоқ аҳолисининг оғирини енгил қилиш мақсадида ноодатий автобус бекати қурди. Бу каби савоб ишдан қишлоқликларнинг боши осмонга етди. Чунки бекат кўп йиллар мобайнида ташландиқ ҳолда эди. Эндиликда Англия жанубий- ғарбида жойлашган Девон графлигидаги Уэлхемптон қишлоғи аҳолиси ҳақли равишда фахрланмоқда. Девон бир қатор анана ва урф-одатларнинг ватани ҳисобланади. Артур Конан Дойлнинг Шерлок Холмсга бағишланган асарлари туркумига кирувчи «Баскервиллар ити» асаридаги воқеалар Девон графлигида бўлиб ўтади.

    Эндиликда айнан мана шу бекат орқали қишлоқнинг номи дунёга машҳур бўлди. Тошдан қурилган мўъжазгина автобус бекати худди турар жой биносидаги хоналарни эслатади. Бекат худди қадимги Англиядаги уйларни ёдга солади. Бу ерда кресло, тувакларга экилган гуллар бор. Хонадаги ўриндиқларга ёстиқлар қўйилган. Деворга эса картиналар осиб қўйилган. Автобусларнинг бекатга қачон келиши ҳақидаги маълумот қадимий усулда ишланган ёғоч рамкага жойлаштирилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мухбирларнинг айтишича, шу тариқа жаҳондаги энг шинам автобус бекати пайдо бўлди. Ҳозирча бу ноёб бекат ким томонидан қурилгани аниқ эмас. Қишлоқ аҳли номаълум дизайнерни «маҳаллий Бэнкси» деб атамоқда ва ўзларига чексиз яхши кайфият совға қилгани учун унга миннатдорчилик билдиришмоқда. Бу ҳақда The Daily Mail газетаси маълум қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маълумки, дунё шаҳарларидаги автобус бекатлари кўриниши турлича бўлгани билан деярли бир хил вазифани бажаради. Бекатлар йўловчиларга хизмат кўрсатади.

    АҚШнинг Балтимор шаҳрида мактаб автобусидан ҳайкалтарош Кристофер Феннелл ғаройиб бекат яратди. Бекат ўриндиқлари ҳам автобусникидир. Лондоннинг Риджент стрит туманида LEGO ўйинчоғига ўхшаш бекат қурилган. Бунинг учун 100 мингта детал ишлатилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Япониянинг Конагаи шаҳридаги автобус бекатлари жаҳонда тенгсиз экани тан олинади. Бу шаҳарда бекатлар мева ва сабзавотлар кўринишида қурилган. Бекатлар аввалига сайёҳларни жалб қилиш мақсадида 1990 йилда ўтказилган Тревел Экспо (Garden and Greenery Exposition) кўргазмаси учун қурилган эди. Орадан кўп ўтмай бу бекатлар шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари қаторидан ўрин олди. «Мевали бекатлар» номи эса дунёга достон бўлди. Тревел Экспо кўргазмаси бошланишидан олти ой муқаддам Осака шаҳрига 23 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди. Шу сабабли Япония бўйлаб шу каби ярмаркалар ўтказишга қарор қилинди. Конагаи шаҳридаги кўргазма «Нагасакига саёҳат» деб номланди ва 16 та мевага ўхшаш бекат қурилди. «Мевали бекат»лар 2005 йилда Осака тўртта шаҳар билан қўшилганидан сўнг янада машҳур бўлди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Кўргазма якунланганига қарамай маҳаллий аҳоли бекатларни асл ҳолича қолдиришга қарор қилди. Чунки мева ва сабзавотларга аҳоли ўрганиб қолди. Танишингиз сизнинг қаердалигингизни билмоқчи бўлса, «Тарвуз ёки Қовун бекатидаман» дея жавоб бериш шаҳарликларга ёқиб тушган эди. Иккинчидан сайёҳлар ҳам бекатларга қизиқиб қолишди. Дўконларда бекатлар тасвири туширилган ёки бекатлар кўринишдаги сувенирлар пайдо бўлди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тошкентимиз йилдан йилга гўзаллашиб бормоқда. Сўнгги вақтларда нафақат жамоат транспортидан фойдаланувчилар, балки хусусий автомобиль эгалари ҳам пойтахтимиздаги автобус бекатларига эътибор қаратишмоқда. Бунга бекатларга кондиционерлар ўрнатилаётгани, автобусларнинг қачон келиши ва қачон кетишини билдирувчи телевизорлар билан жиҳозланаётгани, шаҳримизнинг меъморий кўриниши гўзаллашаётгани сабаб бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда, йўловчиларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    25.06.2018, 14:56   Изоҳ (0)   54574
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оддий қозонда тайёрланган крем: косметика соҳасида инқилоб қилган Эсте Лаудер ким бўлган?

    Шоу-бизнес | 4 июл, 13:09

    “Ливерпуль” Жотанинг 20-рақамини абадий музлатиб қўйди

    Спорт | 4 июл, 12:46

    “Россия Украина уруши мақсадларидан чекинмайди” — Путин

    Дунё | 4 июл, 12:34

    Instagram: Дилноз Ҳакимованинг қиёфадоши топилди, Севара Назархон табиатни асрашга чорлади, Тошкентдаги тадбирда хорижлик машҳурлар жамланди

    Маданият | 4 июл, 12:28

    Таиландда янги муваққат бош вазир тайинланди

    Дунё | 4 июл, 12:12

    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди

    Реклама | 4 июл, 12:00

    Бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди

    Ўзбекистон | 4 июл, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.