Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Баҳорда Индонезиянинг NetTV телеканали суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга келиб, «Мусулмон саёҳатчилар» рукни доирасида «Ўзбекистоннинг ажойиб шаҳарларини кашф этинг» ҳамда «Самарқанд, Ўзбекистон» кўрсатувларини тасвирга олди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси «Дарё»га хабар берди.

Скриншот: YouTube

Скриншот: YouTube

Ушбу дастурларнинг ҳар бирини Индонезияда бир миллиондан ортиқ оилалар томоша қилган. Индонезия жамоатчилиги Марказий Осиёдаги ислом цивилизацияси марказлари ҳақидаги фильмни илиқ кутиб олди, дейилади хабарда.

Ўзбекистон бўйлаб саёҳати чоғида телекўрсатув бошловчиси Шаза Белладона ва унинг ҳамкасблари Тошкент ва Самарқандга ташриф буюрди, Чимён тоғларига чиқди. Ўзбекистон ҳаёти, турмуши, маданияти ва меъморчилиги кўрсатиб берилди.

Фильм муаллифлари  сўнгги вақтларда ўзгача суръатлар билан ривожланаётган зиёрат туризмига алоҳида урғу берди.

Индонезиялик тележурналистларнинг саёҳати Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар