• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган резолюцияни қабул қилди

    Жорий йил 22 июнь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи мажлисида «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» резолюцияси қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу ҳужжатни БМТга аъзо барча давлатлар бир овоздан қўллаб-қувватлади.

    Twitter@ / Бахтиёр Ибрагимов

    Twitter@ / Бахтиёр Ибрагимов

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида қайд этилишича, резолюциянинг қабул қилиниши Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган ташаббуснинг амалий ижроси ҳисобланади. Ўзбекистон раҳбари ўз чиқишида 2017 йил ноябрь ойида Самарқандда БМТ шафелигида Марказий Осиё бўйича юқори даражадаги халқаро анжуман ўтказилишини маълум қилиб, унинг якунлари бўйича Марказий Осиё давлатларининг хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этди.

    Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё ва Африканинг 55 давлати ушбу резолюция ҳаммуаллифлари бўлди. Улар орасида Австралия, Австрия, Афғонистон, Беларусь, Германия, Италия, Ҳиндистон, Индонезия, Канада, Нигерия, Норвегия, БАА, Жанубий Корея, Сингапур, Туркия, Швейцария, Эквадор ва бошқа мамлакатлар бор. Ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлашувларда Марказий Осиёнинг барча етакчи ҳамкор давлатлари, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ ва Евроиттифоқ мамлакатлари фаол ва конструктив тарзда иштирок этди.

    Резолюцияда Марказий Осиё давлатларининг минтақада тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим роли эътироф этилади. Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик ва тараққиёт соҳаларидаги минтақавий ва халқаро ташаббуслари алоҳида қайд этилади.

    Ҳужжатда Бош Ассамблея минтақа мамлакатлари томонидан Марказий Осиёда барқарорлик ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаши баён этилади. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашувларини мунтазам ташкил қилиш бўйича ташаббуслари минтақа доирасида қўллаб-қувватланаётганини мамнуният билан қайд этган ҳолда, резолюция бундай маслаҳатлашувлар платформасидан минтақанинг долзарб муаммоларини биргаликда ҳал этиш йўлида самарали фойдаланишга даъват этади. Ҳужжатда 2018 йил 15 март куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг илк саммити ўтказилгани эътироф этилади.

    Резолюцияда Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш, сув ва энергия манбаларидан унумли ва комплекс фойдаланиш, Орол денгизи қуриши билан боғлиқ экологик ва ижтимоий-иқтисодий асоратларни юмшатиш, минтақада замонавий транспорт ва транзит тизимини ташкил этиш, маърифат, фан, технологиялар, инновациялар, туризм, маданият, санъат ва спорт соҳаларидаги алоқаларни чуқурлаштириш йўналишларида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилади.

    Марказий Осиё давлатларининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга кўмаклашишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу мамлакатда тинчлик ва муросага эришиш мақсадида жорий йил март ойида «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуидаги Афғонистон бўйича Тошкент конференциясининг аҳамияти қайд этилади.

    Резолюция халқаро ҳамжамият, хусусан, БМТ тизимидаги ихтисослашган муассасалар, жамғарма ва дастурларни минтақа мамлакатлари томонидан кўзда тутилаётган Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик, интеграция ва барқарор тараққиётнинг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлашга даъват этади.

    Ушбу резолюциянинг БМТда бир овоздан маъқулланиши ва қабул қилиниши Ўзбекистоннинг Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юритаётган очиқ, оқилона ва конструктив ташқи сиёсати туфайли Марказий Осиёда шаклланган мутлақо янги, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муҳити халқаро миқёсда кенг эътироф этилаётганидан далолат беради. Халқларини минг йиллик биродарлик ва яхши қўшничилик ришталари, муштарак тарих, дин, маданият ва анъаналар боғлаб турган Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши ҳисобланади.

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюция Марказий Осиёни ҳамкорликда умумий муаммоларни ҳал қилиш, минтақа тараққиёти ва унинг кўп миллионли аҳолиси фаровонлигини таъминлашга қодир яхлит жипслашган минтақа сифатида шаклланишида муҳим босқич бўлиб хизмат қилади.

    24.06.2018, 08:21   Изоҳ (0)   27532
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонга қорамол олиб келиш учун кетган андижонликнинг ёқиб, кўмиб ташланган жасади Фарғонадан топилди

    23.06.2018, 22:35

    Ҳукумат жисмоний шахслар Ўзбекистонга бир ойда бир марта олиб кира оладиган техникалар рўйхатини тасдиқлади

    23.06.2018, 22:11

    Самарқанд шаҳридаги қурилиш ишлари йил охиригача тўхтатилади

    23.06.2018, 20:53

    Ўзбекистонлик фермерларнинг хорижий мамлакатларга сафарлари мунтазам ташкил этилади

    23.06.2018, 18:56

    ИИББ: Тошкент тинч, пойтахтда «Комендантлик соати» ўрнатилмайди

    23.06.2018, 18:37

    Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрлари 18 июндан бери муаммолар гирдобида. Сайтлар бу муаммолар техник эмас, сунъий бўлиши мумкинлигидан хавотирда

    23.06.2018, 18:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.