Марказий банк илк бор «рақамли банк» тушунчасини қонунчиликка киритмоқда. Регуляторнинг «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низоми лойиҳасида мазкур тушунча билан танишиш мумкин, деб ёзади Spot.
Марказий банк янги — «рақамли банк» — инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси тушунчасини жорий этишни таклиф этмоқда.
Лойиҳа муҳокамасида 4 июлга қадар иштирок этиш мумкин, низомнинг 9 июлдан кучга кириши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)