Арманистон
Замонавий Арманистон — кичик, майдони 29,743 минг километр квадратни ташкил қилувчи Кавказдаги денгиз портига эга бўлмаган давлат. У майдони бўйича дунёда 138-ўринни эгаллайди. Милоддан аввалги 80—70 йилларда Буюк Арманистон Каспий денгизи бўйларидан Қуддусгача чўзилган ҳудудни эгаллаган ва ўз ичига замонавий Сурия, Фаластин, Туркиянинг бир қисми, Эрон ва Ироқни олган.
Япония
Япония Тинч океанидаги шу номли архипелагда жойлашган ва тахминан 378 минг километр квадрат майдонга эга. Майдони бўйича дунёда 61-ўринда туради. Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятга қадар Япония империяси Курил оролларидан Индонезиягача чўзилган ва Бангладеш, Филиппин, Таиланд, Вьетнам, Малайзия ва Индонезия каби давлатларни тўлиқ эгаллаган.
Италия
Рим империясининг меросхўри бўлган Италия Апенин яриморолини эгаллаб туради ва 301,340 минг километр квадрат майдонга эга — катталиги бўйича 71-ўринда. Рим империяси ўзининг энг баланд чўққисига чиққан вақтда давлат ҳудуди Британия оролларидан Каспий денгизигача чўзилган эди.
Португалия
Замонавий Португалия Пиреней яриморолининг ғарбий қисмида жойлашган ва 92,151 минг километр квадрат майдон билан дунёда 102-ўринда туради. Ўрта асрларда Португалия денгиз ҳукмдори бўлган ва сайёранинг турли минтақаларида катта колонияларга эга бўлган.
Нидерландия
Европадаги кичик давлат бўлган Нидерландия 41,543 минг километр квадрат майдон билан дунёда 131-ўринда туради. Нидерландия Буюк Британия билан денгизда рақобат қилган ва ХХ асрга қадар улкан колонияларга эгалик қилган.
Македония
Замонавий Македонияни ҳамма ҳам харитадан кўрсатиб бера олмайди. Болқон яриморолида жойлашган давлат 25,333 минг километр квадрат майдон билан дунё мамлакатлари орасида 145-ўринни эгаллаб туради. Бироқ Александр Македонский ҳукмронлиги даврида Македония қироллиги Европадан Ҳиндистонгача бўлган улкан ҳудудни эгаллаган.
Тибет
Тибет автоном ҳудуди Хитойнинг ғарбида жойлашган. Бугунги кунда Тибет ўз мустақиллигини йўқотган, бироқ ҳудуд ҳанузгача Хитой ҳукуматини тан олмайди. Тибет VII—XI асрларда Мўғулистондан Ҳинд океанигача чўзилган ўзининг энг катта ҳудудига эгалик қилган.
Изоҳ (0)