Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида июнь ойи бошида мода ҳафталиги ўтказилди. Унда подиумга моделлар ўрнига дронлар чиқди, деб хабар беради TJournal.

Фото: Tjournal

Мода ҳафталигида яқинда Милан шаҳрида учувчисиз учувчи қурилмалар иштирокида тақдимот ўтказган Dolce & Gabbana модалар уйи ҳам иштирок этди.

Тақдимот иштирокчилари ундан бир нечта роликни ижтимой тармоқларда эълон қилди. Уларда дронлар подиумда моделларга ўхшаб ҳаракатланган.

Айрим ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эса Саудиядаги модага ноодатий ёндашувни юмор ҳисси билан қабул қилган ҳамда моделларнинг дронлар билан алмаштирилиши мамлакатда аёллар ҳуқуқларини чеклаш билан боғлиқ эканлигини қўшимча қилган.

Саудияда аёлларга автомобиль бошқаришга рухсат берилишига қарамай, уларга жамоат жойларида очиқ кийим ва бошяланг кўриниш тақиқланган.

Шунингдек, модалар намойиши Рамазон ойига тўғри келгани учун намойишда айнан шундай ёндашув қўлланилган. Муқаддас ойда рўзадорларга номаҳрамларнинг очиқ тана қисмларини кўришга рухсат этилмайди, дейилади хабарда.