Гватемалада 3 июнь, якшанба куни бошланган Фуэго вулқони отилиши қурбонлари сони 75 кишига етди, яна 200 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Ҳозирча фақат 23 нафар қурбоннинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлишди, қолган жасадларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК экспертизасини ўтказиш талаб этилади.
Шу билан биргаликда, вулқон отилишининг кучайиши ҳақидаги прогнозлар муносабати билан, хавф давом этмоқда. Ҳукумат вулқонга яқин туманлардан барча аҳолини, шунингдек, қутқарув операцияси иштирокчилари ва журналистларни эвакуация қилишга киришди.