Афғонистон ҳарбийлари томонидан Бадахшон вилоятининг Тожикистон билан чегарадош Кўҳистон уезди ҳудудида бир ҳафтадан буён олиб борилаётган «Ханжар-6» қўшма операциясида 28 нафар жангари йўқ қилинди, ноқонуний қуролли гуруҳларнинг яна 38 нафар иштирокчиси яраланди, деб ёзади «Интерфакс».
Афғон миллий армиясининг «Шоҳин» корпуси 209-штаби маълум қилишича, операция чоғида жангарилардан 17 та қишлоқ озод этилган. Операция армиянинг «Помир» дивизияси полки кучи билан авиация кўмагида олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)