Тожикистон бош муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзода Душанбе шаҳрида ўтказилган жума намози вақтида бокс ва қоидасиз жанг ҳаром ҳисобланиши, яъни ислом нуқтаи назаридан тақиқланганини маълум қилди, деб ёзмоқда «Kabar».
«Бокс ва қоидасиз жанг диний нуқтаи назардан ҳаром ҳисобланади, нега деганда, саломатликка зиён етказади, инсонни ногирон қилиб қўйиши мумкин», — дейди Абдулқодирзода.
Муфтий, шунингдек, пул тикиладиган ўйинлар ва жангларнинг барча турлари ҳаром ҳисобланишини қўшимча қилган. «Вақтни ақл ва жисм учун фойдасиз, яъни беҳуда сарфалашади. Бу ҳаром», — деб таъкидлаган муфтий.
Абдулқодирзоданинг фикрича, ёшлар соғлиқ учун хавфсиз спорт турлари билан шуғулланиши лозим. «Масалан, кураш ҳам жисман, ҳам маънан инсонни ривожлантиради», — дейди муфтий.
Изоҳ (0)