Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиялик талаба Деми Суини курьер уйга кириб олган ўргимчакни ҳайдаб юбориши учун овқат буюртирди. Бу ҳақда Buzzfeed’га таяниб, Afisha Daily хабар берди.

Фото: Afisha Daily

Фото: Afisha Daily

Қизнинг айтишича, у эрталаб уйғонганида хонасининг олдида катта ўргимчакка кўзи тушган. Суини хонасидан чиқишга қўрққани, негаки ўргимчак унинг устига сакраши мумкин деб ўйлаганини айтган. Шунда қиз ўртоқлари ва қариндошларидан ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан бири овқат буюртиришни ва келган курьердан ўргимчакни ҳайдаб юборишни илтимос қилишни маслаҳат берган.

Суини буюртма хизматига қўнғироқ қилганида курьер унга ўргимчакни ҳайдашга ёрдам бера олиши ҳақида ҳам сўраган. Унга курьернинг ўзи ўргимчаклардан қўрқмаса, ёрдам бериши мумкинлигини айтишган. Қиз KFC’дан тушлик буюртирган ҳамда ўзининг муаммосини қўшимча илтимоси сифатида айтган.

«Бугун курьернинг ўргимчакни ҳайдаб чиқишига умид қилиб овқат буюртирганимда ҳашаротлардан қўрқишим янги даражага чиққанини тушуниб етдим. Жо, сен ҳақиқий қутқарувчисан».

20 дақиқадан кейин Суинининг уйига курьер келган. Унинг ўзи ҳам ўргимчаклардан қўрқишига қарамасдан, қизга ҳашаротни ҳайдаб чиқаришда ёрдам берган. Йигит ўргимчакни тутган ва унитазга оқизиб юборган. «Мен унга 50 мартача ташаккур айтдим, у эса бу жуда қизиқ бўлганини айтди ва кулишда давом этди. У — ҳақиқий қаҳрамон», — деди Суини.

Талаба қизнинг Twitter’да қолдирган хабарини ўқиган буюртма хизмати ходимлари курьерни рағбатлантиришини айтган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)