«Германия учун муқобил йўл» ўнг партияси етакчиси Александр Гауланд Тюрингиядаги конференцияда Гитлер ҳақидаги изоҳларидан сўнг нацизм жиноятини камайтириб кўрсатишда айбланди. Бу ҳақда Bild газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Гауланд Гитлер ва нацистлар муваффақиятли Германиянинг минг йилликдан ортиқ тарихида «қора доғча» эканлигини маълум қилди. Бу билан у Германия қолган даврларда буюк давлат бўлганлигини назарда тутди.
«Тўғри, 12 йил учун жавобгарлигимизни тан оламиз… Бироқ биз 12 йилдан ортиқ давом этган ажойиб тарихга эгамиз», — дея қўшимча қилди у.
Гауланднинг сўзларини кўпчилик жуда салбий қабул қилди.
«Иккинчи жаҳон уруши, холокост даврида, оммавий уруш даврида эллик миллион киши ҳалок бўлди, буни қора доғча деб аташ — бу қурбонлар юзига зарба, Германия учун юз берган нарсаларни шунчалик камайтириб кўрсатиш», — дейди Германия Христиан-демократлар иттифоқи бош котиби Аннегрет Крамп-Карренбауэр.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам бу изоҳдан ғазабланди.
«Агар у нацистдек кўринса, нацистдек гапирса ва ўзини нацистдек туца, демак у нацист», — деб ёзади Гауланд ҳақида Р. Астлос.
Изоҳ (0)