Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1963 йили ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GTО спорткари рекорд даражадаги нарх — 70 миллион АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда CNBC News телеканалига таяниб, «Korrrespondent.net» хабар қилди.

Фото: cnbc.com

Фото: cnbc.com

Автомобильни Дэвид Макнил — АҚШда машина салони учун гиламлар ишлаб чиқарувчи WeatherTech компаниясининг эгаси сотиб олган.

Айнан шу автомобиль 1964 йили Тур-де-Франс пойгасида ғалаба қозонган. Автомобиль ҳеч қачон ҳеч қандай аварияга учрамаган ва унинг аҳволи аъло даражада, дейиш мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, бундан аввалги рекорд 2013 йили қайд этилган. Ўшанда Ferrari’нинг 1963 йили чиққан бошқа бир машинаси 52 миллион АҚШ долларига сотилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)