Буюк Британиянинг Эссекс графлигидаги Маунтфичет қасри яқинида лабрадор зотли ит қаровсиз қолган ўрдакларни боқиб олди. Бу ҳақда Daily Mail’га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қаср ходимларининг айтишича, ўрдакларнинг онаси қаергадир ғойиб бўлган — уни тулки еб кетганининг эҳтимоли ҳам бор. Бироқ ўрдак болалари қаровсиз қолгани йўқ. Фред исмли 10 ёшли лабрадор ўрдак болаларига ғамхўрлик қилишни бошлаган. Ит ўрдак болаларини устида кўтариб юради, чўмилишга олиб боради.
«Фреднинг ажойиб табиати бор. Ўрдаклар уни жуда яхши кўради», — деди Маунтфичет қасри директори Жереми Голдсмит.
Изоҳ (0)