Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департамент томонидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва янада ривожлантириш мақсадида халқаро алоқалар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Хусусан, 22 май куни Хитойнинг Нанкин шаҳрида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳининг 28-ялпи мажлиси доирасида (ЕАГ) департамент «Молиявий мониторинг бўйича халқаро ўқув-услубий маркази» автоном нотижорат ташкилоти (МУMЦФМ) ҳамда Молиявий мониторинг бўйича Федерал хизмат Россия ўртасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизими учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида уч томонлама битим имзоланди.

Мазкур битимнинг имзоланиши ўзаро стратегик ҳамкорлик ва шерикликни ривожлантиришга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимлари учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар