Аляскадаги Порт-Хейден қишлоғи яқинида қарийб 200 та морж йиғилди ва маҳаллий аҳолини ҳайратга солди. Қишлоқ аҳолисининг сони 110 кишини ташкил қилади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Порт-Хейден қабила кенгаши раҳбари Жон Кристенсен 7 апрелда қирғоқ бўйидаги моржларни кўриб қолган. Икки ҳафтадан сўнг Кристенсен қишлоқдан 32 километр узоқликда йиғилган минглаб моржларни учратган.
Ҳайвонларнинг нима сабабдан бу ерда тўплангани ҳозирча номаълум. Олимлар бунга сабаб сифатида егулик излаб келишни кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)