Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти фармонига асосан ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. «Дарё» мухбири ушбу масала бўйича «Давергеодезкадастр» қўмитасида ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қўмита ходими Бекзод Нишонов берган маълумотларига кўраДавергеодезкадастр қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2016—2017 йиллар давомида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган. Хатлов натижаларига кўра жами 6,2 миллиондан ортиқ кўчмас мулк объектларининг 5,9 миллиони турар-жойлардир.

Шундан 1,1 миллион объектни кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ва 411 мингдан ортиқ уй жойларга ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Мазкур Фармондан келиб чиқиб фуқаролар томонидан ўзбошимча қурилган уй-жойларни ва ҳужжати йўқ уй-жойларни расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимияти ҳузурида комиссия ташкил этилади.

Комиссияни хулосасига асосан ҳоким қарори қабул қилинади.

Бунинг учун ҳозир Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Тасдиқлангандан сўнг фуқароларда аризаларни олиш ишлари бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди