Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 26 апрель куни Э.Т исмли коллеж ўқувчиси маст ҳолда ўз танишини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, нохуш ҳодиса тахминан соат 00:30 ларда содир бўлган. Ғазалкент шаҳри Бўстонлиқ туманидаги Қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси маст ҳолда У.Н исмли таниши билан жанжаллашиб қолиб, унинг кўкрак қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказган.
Натижада жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Э.Т эса ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.
Изоҳ (0)