Марҳаматлик Умида Абдурашидова 23 кунлик чақалоғини 4500 доллар ва 4 миллион сўмга сотаётган пайти қўлга олинди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Умида ҳомиладор бўлгач, туғилажак фарзандини пуллашни кўзлай бошлади. Режадан хабар топган Умиданинг онаси эса уни бундай гуноҳ йўлдан қайтариш ўрнига, қинғир мақсадини амалга оширишга ёрдам берди.
Бола туғилгунга қадар улар турли йўллар орқали болани сотиш ҳаракатига тушди.
Жиноий гуруҳ Булоқбоши туманида Лобар исмли аёл билан олдиндан келишиб, 23 кунлик гўдакни 4500 доллар ва 4 миллион сўмга сотаётган пайтда Андижон вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)