Голливуд актрисаси Анжелина Жоли собиқ бошқа аёл билан учрашаётган турмуш ўртоғи Бред Питтни қаттиқ рашк қилмоқда. Бу ҳақда The Hollywood Gossip нашри хабар бермоқда.
Актрисанинг танишларидан бири таъкидлашича, «Анжелина ўзидан ақллироқ ва чиройлироқ аёлларга тоқат қила олмайди».
«Энжи ўта рашкчи ва рақобатчи, у эридан олдинроқ янги муносабат қуришни истаган эди», — деди нашрнинг номи келтирилмаган суҳбатдоши.
Манбанинг таъкидлашича, эрининг янги маъшуқаси ҳақида эшитган актрисанинг жазаваси қўзиб кетган. У шу туфайли ҳушидан кетиб қолган.
Бред Питт ажрашганидан бир муддат ўтиб 42 ёшли Нери Оксман билан учраша бошлади. Аёл Массачусетс технологик университетида меъморчилик профессори бўлиб ишлайди.
Изоҳ (0)