Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

​Бироз аввал Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги тур ўйинини Эроннинг «Зоб Оҳан» клубига қарши ўтказди.

Фото: ОФК

Фото: ОФК

Ушбу ўйин «темирйўлчилар»нинг гуруҳдан чиқиши учун сўнгги имконият ҳисобланарди ва «Локомотив» ғалаба қозонсагина кейинги босқичга йўл олган бўлар эди. Аммо «Локо» ўз майдонида ўтган ўйинда «Зоб Оҳан»ни мағлуб эта олмади. Учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан 25-дақиқага келиб очилди. Гол муаллифи Муртазо Табризи. «Локомотив» биринчи бўлимда ҳар қанча уринмасин, ҳисобни тенглаштира олмади. Фақатгина иккинчи бўлим сўнгида, 89-дақиқага келиб Ислом Тўхтахўжаевнинг зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб, «Зоб Оҳан» дарвозасидан ўрин олди. Аммо бу «темирйўлчилар»нинг гуруҳдан чиқиши учун етарли бўлмади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда пешқадам «Ал-Дуҳаил» аутсайдер «Ал-Ваҳда»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Шу тариқа «Локомотив» ҳам худди «Насаф» сингари ушбу мавсум ОЧЛдаги иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлади.

Фото: ОФК

Фото: ОФК

Осиё Чемпионлар Лигаси

«B» гуруҳи, 6-тур беллашувлари

17 апрель, сешанба

«Локомотив» — «Зоб Оҳан» 1:1

Голлар: 0:1 — 25 Муртазо Табризи. 1:1 — 89 Ислом Тўхтахўжаев.​

«Ал-Дуҳаил» — «Ал-Ваҳда» 1:0

Гол: 1:0 — 47 Абдулраҳмон Фаҳми

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди