Нью-Йоркда яшовчи 56 ёшли Линда Фаччи 2012 йилда юнгдан ўйинчоқлар ясашни бошлаган. Вақт ўтиши билан унинг асосий йўналиши уй ҳайвонларининг айнан нусхасини яратиш бўлди. Аёл уларни ҳайвонларнинг суратига қараб яратади, деб ёзади ForumDaily.
Битта «уй ҳайвонини» яратишга ўртача олти соатгача вақт сарфланади.
Рассомнинг сўзларига қараганда, ҳайвонлар нусхасини яратиш жараёнида ташқи кўриниш ва ҳайвон ранги аниқлигига риоя этиш энг асосийсидир. Фаччи ўз ижоди давомида 100 дан ортиқ итнинг нусхасини яратган.
Дизайнер баъзан вафот этган итларнинг нусхасини яратиш буюртмаларини ҳам олганлигини тан олади. Баъзан уй ҳайвонларини соғинган эгалари уларнинг нусхасини ҳақиқий юнгидан яратишни буюртма берган.
Линданинг ишлари орасида мушуклар, қушлар, қуён ва олмахонларнинг нусхалари ҳам бор.
Изоҳ (0)