Индонезиянинг чекка қишлоқларида, айниқса, дунёдаги энг ифлос дарёлардан бири ҳисобланган — Читарум қирғоғи яқинида яшайдиган аҳоли тоза ичимлик суви илинжида узоқ масофани босиб ўтишга мажбур бўлади, деб хабар берди TravelAsk.
Тинамбунг ҳудудида истиқомат қиладиган Хасрия исмли аёл ҳар куни тоза сув учун дарёни сузиб ўтади. Ҳаво ҳарорати пасайгач, 46 ёшли аёл орқасига 200 та елим идишни боғлаб олиб, сувга тушади. Бир соат давомида у 4 километрга яқин масофани босиб ўтади ва идишларини нариги қирғоқдаги қудуқдан тоза сувга тўлдириб, яна ортига қайтади.
Хасрия яшайдиган қишлоқда тоза ичимлик суви манбаси йўқ, шу сабабли аёл елим идишдаги сувларни сотади. Битта елим идишни тахмиман 500 рупий (0,03 цент) дан сотади. Бу иш билан Хасриядан бошқа шуғулланадиган одамлар ҳам кўплаб топилади. Тинамбунг ҳудудида 6 мингга яқин оила яшайди ва уларнинг деярли барчасида сув муаммоси кузатилади.
Изоҳ (0)