Мудофаа вазирлиги кийим-кечак бошқармаси ҳамда Марказий буюм базаси ҳарбий хизматчилари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 52-ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларига кийим-кечак, ўқув қуроллари ҳамда ширинликлар улашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Жами 178 нафар ўқувчига ёрдам кўрсатилди.
Болаларга ташкилотчиларига Ҳилола Икромова раҳбарлигида ташкил этилган «Рақс» тўгараги аъзолари томонидан концерт дастури тақдим этилди.
Мактаб директори Раъно Ҳамралиева мактаб жамоаси номидан ҳарбий хизматчиларга самимий миннатдорлик билдирди.
Тадбир сўнггида болаларга ҳарбий либослар кўргазмаси ташкил этилди.
Изоҳ (0)