28 март куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Oracle Academy’нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.
Oracle Academy’ни IUT биринчи проректори Чо Ву Суг ва академиянинг EMEA минтақаси бўйича раҳбари Дени Гурис очди.
Oracle Academy Oracle компанияси томонидан ўқитувчиларнинг ўқиш ва ишлашига тайёргарлик кўриш учун мактабларда, коллежларда ва университетларда талабалар учун ахборот технологияларини узлуксиз ўрганиш учун барча зарур ресурсларни тақдим этиш учун мўлжалланган таълим ташаббуси ҳисобланади.
Ҳар йили Oracle Academy курсларини 120 мамлакатдаги 3,5 миллион нафардан ортиқ талабалар ўрганади. Oracle Academy дастурлари ёшларга ҳақиқий ҳаётга тайёргарлик кўриш ва замонавий глобал иқтисодий шароитларда ишлашга ёрдам беради.
Oracle компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўз академиясини очганидан хурсандмиз. Oracle Academy курслари ёшларга карьераларини қуришлари учун ўзларининг малака ва кўникмаларини оширишга ёрдам беришига ишончимиз комил.Oracle Academy Student Day тадбирида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номли Тошкент ахборот технологиялари университетининг 150 нафардан ортиқ талабалари иштирок этди.Сарвар Бабаходжаев, IUT ректори
Изоҳ (0)