Қозоғистонда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
23 март куни соат 16:20 да Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Абай тумани ҳудудида жойлашган «Карабас» темир йўл станциясида Ўзбекистон фуқароси, 1980 йили туғилган Р. Сатимова темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтда юк поезди уни уриб кетиши натижасида, воқеа жойида вафот этган эди.
Ўзбекистон ФВВ ва Ташқи ишлар вазирлиги билан олиб борилган ҳамкорликдаги ҳаракатлар натижасида тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни ўтказилгандан сўнг 26 март куни соат 17:30 да ҳалок бўлган аёлнинг жасади «Ғишткўприк» ўтказиш пунктига олиб келиниб, кутиб олинди ва ФВВ ходимлари кузатувида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус автомобилида Андижон вилояти Олтинкўл туманига қариндошларига топшириш ва дафн этиш учун олиб кетилди.
Изоҳ (0)