Япониялик муҳандислар 2041 йилгача Токио марказида 70 қаватли ёғоч осмонўпар бино барпо этишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Nur.kz».
Режага кўра бинонинг 90 фоизи ёғочдан, унинг каркасигина мустаҳкамроқ материаллардан таркиб топади. Минора баландлиги 350 метрдан ортиқ бўлади.
Уй боғ-балконларга эга бўлиб, иморатнинг умумий кўриниши боғ-шаҳарни эслатадиган бўлади. Биринчи босқич сметасига 5,6 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритилган.
Осмонўпар бинода савдо марказлари, ресторанлар, офислар ва юқори классдаги бир нечта меҳмонхоналар бўлади. Лойиҳачилар ҳисоб-китобига кўра, осмонўпар бино қурилишига 200 минг кубометрдан ортиқ ўрмон материали кетади.
Лойиҳа бош архитектори Риккардо Тоссани фикрича, ёғоч зилзила вақтида тез вайрон бўлувчи бетондан фарқли равишда кўпроқ сейсмик барқарор.
Изоҳ (0)